13 млн сўм қарзи билан харид қилинган уй
Бугунги кунда олди-сотди шартномаси тузаётганда квартиранинг эгаси, аввалгидек, тегишли хизматлардан қарзларининг йўқлигини тасдиқлаш учун маълумотномалар тўплашга идорама-идора югуришга ҳожат йўқ. Бундай жараёнлар аллақачон ўтмишда қолган. Нотариус солиқлар, коммунал ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича маълумотларни «Нотариус»нинг автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиб олиш имконияти мавжуд. Лекин Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига…