РАСМИЙ ХАБАР
Жорий йилнинг 14 апрель куни “Muxbir Daliyev телеграм” каналида (https://t.me/muxbir1/15874) “Истеъмолчилар ҳуқуқи бузилмоқда. Сўз агентликка.Қувасой-Фарғона йўналишидаги автобусларнинг ҳолатини назорат қиладиган бирор ташкилот бормикин?” мазмунидаги видеолавҳа жойлаштирилган. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мазкур постда келтирилган ҳолатлар бўйича қуйидагиларни маълум қилади: Истеъмолчи фойдаланадиган хизматлар санитария-гигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга…