Ташқи реклама ва ахборот объектларини ўрнатиш талаблари кучайтирилмоқда
Сенатнинг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди. Янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонунга зарурат шундаки, амалдаги Қонунда умумий тусга эга бўлган ва ишламайдиган нормалар мавжуд бўлиб, улар реклама фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тўлиқ қамраб олмаган. Хусусан, реклама фаолиятига қўйиладиган талабларнинг етарли эмаслиги, давлат ва нодавлат ташкилотларининг реклама соҳасидаги ваколатлари аниқ белгиланмаганлиги…