Навбатдаги ташриф ҳудуди – Наманган вилояти.
Агентлик мутахассиси Темурмалик Абдуллаев “Молиявий саводхонлик” мавзусидаги ўқув-семинарни Наманган шаҳридаги 4 та умумтаълим (20-сонли, 3-сонли, 12-сонли ва 18-сонли) мактабларининг 9-10-11-синф ўқувчиларига ўтказди. Ўқув-семинарда даромад ва ҳаражатларни режалаштириш, маблағни жамғариш, қарзни ақл билан олиш, таққослаш ва таҳлил қилиш, молия оламидаги истеъмолчилар ҳуқуқларини билиш ва бошқа мавзулар юзасидан тушунтиришлар берилди.