Кондиционер фақат совутиш учун эмас, иситиш учун ҳам керак

Бугунги кунда кондиционерлар  нафақат хоналарни совутиш, балки иситиш мақсадида ҳам қўлланилади.  Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида яшовчи  фуқаро 6 млн 100 минг сўмга “Haier” русумли кондиционер харид қилди. Аммо кондиционер харидорга мақталганидек чиқмади, қиш кунлари хонани умуман иситмади. Пулни қайтариш ёки маҳсулотни алмаштириш бўйича ҳар бир сўровга жавобан истеъмолчи фақат “алмаштирилади”, “янгиси берилади” ва  бошқа шу…