Фойдаланишга топширилган сифатсиз уйлар

Масъулиятсиз қурувчилар томонидан қўл учида  қуриб битказилган уйларни кўриб  «Бу уйни ким қурган экан?» деган савол туғилади. Катта маблағ эвазига ва банк кредитлар асосида уй сотиб олиб норизо бўлаётган коттеж эгалари  Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Қорақалпоғистон ҳудудий тизимига нажот излаб мурожаат қилишади. Қўнғирот туманидаги мазкур уйларнинг том қисми, деворлари,  эшик-ромлари сифатсиз, белгиланган талабларга жавоб бермайди.…