СИФАТСИЗ ҚУРИЛГАН УЙЛАРНИНГ КАМЧИЛИГИДАН ШИКОЯТ

— Яқинда яхши ниятлар билан кредит асосида бўлса-да, янги уй харид қилган эдик. Аммо хурсандчилигимиз узоққа чўзилмади. Ростини айтсам, олдин ҳам намунали уйларнинг сифатли қурилмаслиги, усталар қўл учида ишлаши ҳақидаги гаплар қулоғимизга чалиниб турарди. Лекин бу гапларга эътибор қилмай коттеж сотиб олдик. Ҳамма муаммо ана шундан кейин бошланди. Намунали коттежларнинг том қисми, деворлари, эшик-ромлари сифатсиз,…