Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси қабул қилинди

 Бугун, 28 декабрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси қабул қилинди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳасининг асосий жиҳатлари (ўзгаришлар) нималардан иборат? Қонуннинг амал қилиш соҳаси ва қонун нормаларини қўллашда ноаниқликларга олиб келган айрим тушунчаларга аниқлик киритилмоқда.…