Асоссиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилдими?

Хоразм вилояти Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий тузилмасига Янгиариқ тумани “Қўшлоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро бир неча ойдан буён ечимини топмай келаётган муаммосини ҳал этишда кўмак берилишини сўраб мурожаат қилди. Яъни, истеъмолчи ўз мурожаатида, “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан маиший чиқинди ташиш хизмати учун асоссиз ҳисобланган 313 минг сўм қарздорликдан норозилигини билдирган. Агентлик…