Сенат томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Бугунги кунда товар ҳамда савдо қилиш қоидалари тўғрисидаги маълумотлар кўп ҳолатларда бошқа тилларда акс эттирилгани кузатилмоқда. Бу эса, истеъмолчилар ҳуқуқларининг тўлиқ рўёбга чиқарилишига тўсқинлик қилмоқда. Шартномага истеъмолчининг ҳуқуқларини камситадиган шартларни киритиш ҳамда истеъмолчига қонунчилик билан ўрнатилган имтиёз ва афзалликларни бермаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Амалдаги қонун ҳужжатларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, истеъмолчилар жамоат бирлашмаларининг ваколатлари тўлиқ…