Аккумулятор сифатсиз чиқди, унга тўланган 600 минг сўм қайтариладими?

Истеъмолчи автомашинаси билан ярим йўлда қолиб кетди. Автомашинани кўздан кечирган мутахассис носозлик аккумулятордан эканлигини билдирди. Навоий шаҳридаги дўконлардан биридан харид қилинган аккумулятор яроқлилик муддатидан олдинроқ носоз ҳолга келиб қолиши мумкинми? Пахтачи туманида истиқомат қилувчи М.Қ.нинг ҳаёлидан шу нарсалар ўтди. Сотувчи эса аккумуляторни таъмирлаб ҳам бермади, янгисига алмаштирмади ҳам. Ўртада сарсон бўлган истеъмолчи эса ўз ҳуқуқларини…