Бир муаммо изидан: Ахлат қутилари ўрнатилди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Ангрен туманидаги сайилгоҳда – “Ўриндиқлар қўйилган, лекин бирорта ахлат қути йўқ” номли мақола эълон қилинган эди. Мазкур мақолада: “Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан мурожаат йўлламоқдамиз. Ўриндиқлар қўйилган, лекин бирорта ахлат қути йўқ. Шу сабаб ҳаммаёқни ахлат босиб кетган. Тўғри-да, қути бўлмагач, одамлар ахлатни қаерга ташлайди?! Ахлат қути қўйиш шунчалик қийинми?” – дейилади.…

БЕПУЛ УМУМИЙ ТАЪЛИМ ОЛИШ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН КАФОЛАТЛАНАДИ

Маълумки, инсон камолотида билим эгаллаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.Сабаби келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда, мамлакатнинг эртанги куни қандай бўлиши бериладиган таълим ва тарбияга боғлиқ. Мамлакатимиз Конституциясининг 41-моддасига кўра “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга” деб номланади.Унда бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир деб белгиланган. Яъни билим олиш…

Нуқсонли товар учун пул қайтариб берилмади, сотувчи музлатгични таъмирлашдан ҳам бош тортди

Совутгич маиший техника маҳсулотлари орасида энг зарур ва муҳимларидан бири ҳисобланади. Агар янги сотиб олинган совутгич ёки бошқа маиший техниканинг носозлиги билан боғлиқ муаммолар кафолат муддати давомида пайдо бўлса, истеъмолчи хизмат кўрсатиш марказига ёки дўконга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Тошкент шаҳридаги Texnomart дўконидан Indesit маркали совутгични 4.098.000 сўмга сотиб олган истеъмолчи ҳам ўз қонуний ҳуқуқларидан…

Чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар бозорига қўйиладиган асосий талаблар қандай?

Бозор ҳудуди деҳқон (озиқ-овқат) бозори, чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонлар бозори, илгари фойдаланишда бўлган мол-мулкни сотиш бозори бир-бири билан ёндош бўлмаслиги шарти билан аниқ ажратиб қўйилган бўлиши керак. Шунингдек, бозор ҳудуди савдо комплекси билан ёндош бўлиши ҳам мумкин. Сотувга мўлжалланган ҳайвонлар техник регламентлар ва стандартларнинг мажбурий талабларига жавоб берадиган шароитларда, ҳайвонларга мурувватли муносабатда бўлишнинг…